Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси t.me/tibbiysugurta

16/03/2026

025 йилда Сирдарё вилоятида имтиёзли тоифага кирувчи 1 минг 632 нафар беморда юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Мазкур амалиётлар билан боғлиқ харажатларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплаб берди.

🎞Батафсил "Севимли" телеканалининг "Замон" кўрсатувида

13/03/2026




✅Жамғармамизда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва илм-фанга қизиқишини ошириш мақсадида "Илм, ишонч ва тараққиёт" мавзусида учрашув ўтказилди.

📢Унда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" радиоканали катта муҳаррири, "Олтин қалам" миллий мукофоти соҳибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулзебо Иброҳимова, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти совриндори, тележурналист Гулноза Шарафова ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари, мустақил тадқиқотчи Мафтуна Саидова иштирок этди.

11/03/2026

➡️Бизнинг бугунги ҳикоямиздаги энг муҳим жиҳатлардан бири — операция ва даволаш билан боғлиқ барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилганидир.

06/03/2026



📍Сирдарё вилоятида яшовчи 98 ёшли Робияхон она ҳаёти давомида 12 нафар фарзандни дунёга келтириб, вояга етказди. Ёшлик йиллари дала юмушларини бажарди, пахта терди, буғдой етиштирди. Йиллар давомида, фарзандлари учун таянч бўлиб келган онахон бугун невара-ю чеваралар эъзозида, кексалик гаштини сурмоқда.

🤩Аммо шу йилнинг қишида унинг саломатлиги кутилмаганда ёмонлашди. Фарзандлари хавотир билан шифокорларга мурожаат қилди. Текширувлар давомида эса онахонда хавфли ўсма борлиги аниқланди...

✅Кейинги воқеалар онахоннинг ҳаётига янги умид олиб келди.

04/03/2026

Муборак ая Каримова Самарқанддан Тошкент шаҳрига тиббий кўрик учун келган экканлар...

Пул бўлмаса, даволаниш мумкинми?
Чўнтагидан қанча тўлайди?
Тиббий суғурта фақат даволанишми?

Аҳоли вакиллари билан сўровнома ўтказиш жараёнида уларни қизиқарли ва фойдали маълумотлардан хабардор қилдик.

03/03/2026

Озода Маматова 37 йил давомида мактабда ўқитувчи, 11 йил эса маҳалла маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритди. Йиллар давомидаги заҳматли меҳнатлари сабаб кўзлари хиралашди.

🖇Бугун 71 ёшни қаршилаган Озода буви имтиёзли йўлланма асосида жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Эътиборлиси, операция харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

27/02/2026

Давлат тиббий суғуртаси тизимидан фойдаланиш учун қандай шартларга амал қилиш керак? Сиз бу борада ўз ҳуқуқ ва имкониятларингизни тўлиқ биласизми?

Кўпчилик “бепул тиббий хизматлар” ҳақида эшитган. Лекин уни қандай олишни, қаерга мурожаат қилишни, қандай тартибга риоя этиш кераклигини ҳамма ҳам аниқ билмайди.

Айнан шу саволларга "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Махсус репортаж" дастурида (https://youtu.be/VtUBo4nEdGo)жавоб берилди!

ИЗОҲ: Давлат тиббий суғуртаси тизими ҳақида яна нималарни билишни истайсиз? (https://youtu.be/VtUBo4nEdGo)
Фикрларингизни қолдиринг — сиз учун муҳим мавзуларни ёритишда давом этамиз!

💙 Сифатли тиббий хизмат — ҳар бир инсон учун!Тасаввур қилинг:  шифокор қабули, аниқ ташхис, зарур дори — ва буларнинг ба...
27/02/2026

💙 Сифатли тиббий хизмат — ҳар бир инсон учун!

Тасаввур қилинг: шифокор қабули, аниқ ташхис, зарур дори — ва буларнинг барчаси кафолатланган.

бу муҳимДавлат тиббий суғуртаси тизимида поликлиника билан аҳоли ўртасида расмий битим тузилади.📍Ушбу битим орқали:🔹 фуқ...
26/02/2026

бу муҳим

Давлат тиббий суғуртаси тизимида поликлиника билан аҳоли ўртасида расмий битим тузилади.

📍Ушбу битим орқали:

🔹 фуқаронинг бепул тиббий хизмат олиш ҳуқуқи кафолатланади
🔹 поликлиниканинг кўрсатадиган хизмат турлари аниқ белгиланади
🔹 томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари расмийлаштирилади.

📌 Бу эса тиббий хизматларни шаффоф, тартибли ва ўзаро масъулият асосида ташкил этишга хизмат қилади.

24/02/2026

Давлат тиббий суғуртаси тизимидан фойдаланган энг кекса инсон билан учрашиш ниятида Сирдарё вилоятининг Ховос туманига йўл олдик. (https://t.me/tibbiysugurta/6533)

Айтилган манзилга яқинлашар эканмиз, кенг ва озода ҳовлида ер ағдараётган инсонга кўзимиз тушди.

Бобо хаёл сурганча, ер ағдариш билан машғул эдилар. Аввалига бизга эътибор қилмадилар. Кейин эса шу заҳматкаш инсон айнан Хуроз бобо эканини билиб, ҳайратдан қотиб қолдик. Нахотки, 1929 йилда туғилган инсон шунчалар тетик, шунчалар ғайратли бўлса?

Хўроз бобо самимий табассум билан бизни уйга таклиф қилдилар. Қисқа вақтда иш кийимларини алмаштириб, суҳбатга шай ҳолда чиқиб келдилар. Ҳар бир ҳаракатда тартиб, ҳар бир сўзда ҳаётга муҳаббат сезилиб турарди.

19/02/2026

🥸Оилавий поликлиникага борсангиз қанча имтиёзлар ҳақида эшитишингиз мумкин-ааа.
Сиз бўлса соғломман деб юраверасиз. Аслида шифокорга фақат касал бўлганда эмас, профилактика учун ҳам бориш керак.

✅Аҳоли ўртасида сўровнома ўтказдик

Address

Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, уй 143
Tashkent
100121

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998993539354

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Practice

Send a message to Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси:

Share