18/06/2020
Бугун қанча Е-қўшимча едингиз?
Озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган 14000 га яқин консервантлар, стабилизаторлар, ранг берувчилар маълум. Уларнинг ҳар бири маҳсулотнинг ранги, ҳидини кучайтириш ва сақлаш муддатини узайтириш ҳисобига маҳсулот харидоргирлигини оширади. Ёқимли, аммо саломатликка фойдаси йўқ. Тўпланиб борган қўшимчалар охир оқибатда аллергия, астма, диабет, саратон, юрак-қон томир тизимининг бузилиши сингари оғир хасталикларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабдан харид қилаётган маҳсулотингиз ўрамини диққат билан ўқиб чиқинг ва уларда фавқулода хатарли кимёвий компонентлар бор-йўқлигини текширинг.
Фавқулодда зарарли қўшимчлар
Сунъий ранг берувчилар
Е-102 — сариқ тусдаги синтетик бўёқ. Кўмирдан олинадиган маҳсулот, саноат чиқиндиси ҳисобланади. Музқаймоқ, желе, бўтқа, шўрвалар, йогуртлар, хантал ва сариқ тусдаги газланган ичимликлар, конфет в тортларга қўшилади. Шунингдек Е-102 бўёғини консерваланган сабзавот ва мевалар таркибида ҳам кўриш мумкин.
Е-123 анион бўёқ ҳисобланади. Табиий ва синтетик матолар, тери, қоғоз ва фенолформальдегид смолаларга қўшилади. Эмбрионнинг она қорнида нуқсонли ривожланишига сабаб бўлади, канцерогенные хусусиятларга эга.
Е-127 — ҳаво ва нимпушти рангли ёки қизил тусли бўёқ. Қуруқ печенье, шакар сепилган олча, бисквитлар, сосиска ўрами, шунингдек меваларга ранг беришда қўлланилади. Астма, гиперфаолликни чақиради, жишар, юрак, қалқон бези, репродуктив фнукция, ошқозонга салбий таъсир кўрсатади, канцероген маҳсулот.
Консервантлар
Е-210, Е-211 одатда қайла, паста, кетчуп, шўрва ва бўтқа, желе, мармелад, гўшт ва балиқ маҳсулотлари, алкоголсиз ва алкогол ичимликларга қўшилади. Аллергик реакциялар сабаб бўлади.
Е-250 — натрий нитрити, дудлама ва колбаса маҳсулотларига пушти-қизғиш ранг бериш учун қўлланади. Мазкур консервант ичак саратони келтириб чиқаради. 👇