Talia Halaba K.I.A

Talia Halaba K.I.A Академия подсознательного развитие человека.

😞 “Мен ожизман. Мен ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайман. Мен ҳатто уриниб кўришга ҳам қўрқаман ...”Бу каби эътиқодлар...
16/04/2024

😞 “Мен ожизман. Мен ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайман. Мен ҳатто уриниб кўришга ҳам қўрқаман ...”

Бу каби эътиқодлар қаердан келиб чиқади ва улар билан нима қилиш керак?

Манзилигача борадиган автобусни 🚌 кўрган одам ўзини қандай тутади? Бу саволга тўғри жавоб йўқ. Кимдир шошиб-пишиб ўз вақтида автобусга чиқиб олишига ишонади, чунки у тез югуришни билади. Кимдир эса автобусга чиқишга ҳаракат ҳам қилмайди - чунки болалигидан унга “ҳеч қачон ҳеч нарсага эриша олмайсан” деган фикрни сингдиришган 😓

Aвтобус билан боғлиқ вазиятни мен содда мисол сифатида келтирдим. Aммо ҳаётда бундай “автобуслар” кўп бўлиши мумкин - буларнинг барчаси инсон рад этадиган имкониятлардир, чунки у муваффақиятга эриша олмаслигига олдиндан амин бўлади.

🙌🏻 “Мен ночорман” сингари салбий эътиқодлар қаердан келиб чиқади? Aлбатта, ҳаёт давомида йиғилиб келган тажрибалардан. Аммо уларни енгиш мумкин ва керак, бўлмаса ўша ҳаёт, ўша “тешик тоғора” олдида умр ўтиб кетади...

Сизда-чи, қандай салбий эътиқодларингиз мавжуд, изоҳларда ёзиб қолдиринг ...

Менга дўстим бир воқеани айтиб берган эди…«Мен бутун болалигимни дала ҳовлида ўтказдим. Катта боғимиз ва ертўламиз бор э...
15/04/2024

Менга дўстим бир воқеани айтиб берган эди…

«Мен бутун болалигимни дала ҳовлида ўтказдим. Катта боғимиз ва ертўламиз бор эди. Биз унда 🍎 олмаларни сақлар эдик. Олмалар жуда ҳам кўп эди. Лекин баъзи олмалар бироз чириган эди. Онам бизга доим “Биринчи чиришни бошлаган олмаларни енглар” деб айтар эдилар. Aхир, агар бу олмаларнинг ярмини ёки баъзан тўртдан бирини кесиб ташласангиз, олма деярли еса бўладиган ҳолатга келади, лекин уларни ташлаб юбориш мумкин эмас эди, онамнинг фикрлари бўйича… 🤷🏻‍♀️

Биз ҳар доим чириган олмаларни ер эдик, уларни еб бўлгунимизча, бошқа янги олмалар ҳам шу ҳолатга келиб улгурар эди. Натижада, болалигим ҳақида эсимда қолган нарса: мен ҳар доим чириган олма еб юрганман.

Aммо , биласизми, чириган олмаларни бир марта ташлаб юбориб, пишган ва мазалиларини ейишимиз ҳам мумкин эди-ку.”

Ҳаётда ҳам ☝️худди шундай. Кўпинча, оддий ва энг яхши ҳаёт ўртасидаги чизиқни ва масофани енгиш осон. Ва 99% ҳолларда бу пул масаласи эмас. Бу ўзимизга бўлган муносабат ва қатъият масаласи.

Мен ўзим учун энг 🤩 яхшисини танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмадим. Фақат баъзида ўзгартириш имкони бўлган нарсаларга кўниб яшаганимдан афсусландим…

Сиз учун ҳам қатъий қарор қабул қилиб, ҳаётингиздан “чириган олмаларни” ташлаб юбориш вақти келмадимикин…

Бир ўйлаб кўринг-а…

💸 Пул ва пул билан муносабатлар мавзуси кўпчилигимизни ташвишга соладиган масалалардан бири ҳисобланади.Ҳар бир инсон тў...
13/04/2024

💸 Пул ва пул билан муносабатлар мавзуси кўпчилигимизни ташвишга соладиган масалалардан бири ҳисобланади.

Ҳар бир инсон тўкин-сочинликда, эртанги кун учун қайғурмасдан яшашига тўсқинлик қиладиган чекловчи эътиқодларга ва маълум бир қўрқувларга эга.

Биз ўзимиздаги қўрқувларимизни англашимиз, лекин айни пайтда улар билан нима қилишни мутлақо билмаслигимиз мумкин...

Aммо, агар бу эътиқодларимизни ўз вақтида бартараф этмасак, ҳаётимиздаги:

🔺 молиявий қийинчиликлар
🔺 соғлиғимиз билан боғлиқ муаммолар
🔺 доимий пул етишмаслиги
ҲЕЧ ҚАЧОН ТУГАМАЙДИ!

Мен сизларга бу қўрқувларни енгиб, молиявий барқарорлик ва муваффақият сари босқичма-босқич ҳаракат қилишни таклиф этаман!

Сизда қандай қўрқувларингиз бор? Комментарияда жавобларингизни кутаман ✍

Яхши яшашингизга ким халақит беради?🤫 Баъзан бу сиз...Баъзи муаммолар тасодифий кўринади, лекин бу фақат биринчи қарашда...
11/04/2024

Яхши яшашингизга ким халақит беради?
🤫 Баъзан бу сиз...

Баъзи муаммолар тасодифий кўринади, лекин бу фақат биринчи қарашда.

- Орзуингиздаги ишга кириш учун суҳбатга ёзилдингиз - эрталаб эса ухлаб қолдингиз...
- Ўқиш учун пул йиғдингиз, сўнг барча пулингизни уйга керакли-кераксиз нарсаларга сарфлаб юбордингиз ...
- Фитнесга бориш учун абонемент сотиб олдингиз, машғулотларга бориш учун эса вақт тополмай қолдингиз...

Бу юзага келадиган кутилмаган вазиятлар ҳақида эмас. Биз кўпинча имкониятларни қўлдан бой беришни танлаймиз. Биз ўз мақсадларимизга эришишга йўл қўймаймиз.

Бунинг сабаби эса бизнинг салбий эътиқодларимиз, қўрқувларимиз, айбдорлик ҳисимиз ва биздаги ички низоларимиздир.

Aхир, агар сиз суҳбатга вақтида етиб борсангиз ва яхши лавозимга эга бўлсангиз, масъулиятни ўз зиммангизга олишингиз керак бўлади-да...

Aгар сиз янги касбга эга бўлсангиз, ўзингиз ёқтирмайдиган ишда азоб чекаётганингиз учун ўзингизга ачинишни тўхтатишингиз ва ўзингиз ёқтирган иш билан шуғулланишга ўзингизга “рухсат беришингиз” керак бўлади.

Aгар сиз орзуингиздаги қомадга эга бўлсангиз, сиз кўзга яқин бўлишингиз, ўзингизга нисбатан илтифот ва эътибор олишингиз керак бўлади...

Сизда шундай ҳолатлар бўлганми, комментарияда ёзиб қолдиринг ✍

Address

Petah Tikva

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Talia Halaba K.I.A posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share

Share on Facebook Share on Twitter Share on LinkedIn
Share on Pinterest Share on Reddit Share via Email
Share on WhatsApp Share on Instagram Share on Telegram